Линклар

Виталий Кличко Украина президентлик сайловларида қатнашиш ниятидан қайтмайди


Украинанинг УДАР партияси раҳбари, бокс бўйича жаҳон чемпиони Виталий Кличко президентлик сайловида қатнашиш ниятидан воз кечмаслигини билдирди.

Пайшанба кунги парламент мажлисида Кличко 2015 йилда ўтказилажак сайловларда амалдаги президент Виктор Януковичга рақиблик қилиш ниятидан қайтмаганини таъкидлади.

Аввалроқ Украина қонунчилари мамлакатнинг Солиқ кодексига қатор ўзгаришлар киритиб, чет давлатларда доимий яшаш ҳуқуқига эга фуқароларга мамлакат президентлигига номзодини қўйишни маън қилган эди.

Украина қонунларига кўра, сўнгги 10 йил мобайнида Украинада яшаб келган фуқарогина президентликка номзодини қўйиши мумкин.

Матбуот хабарларига кўра, бокс бўйича жаҳон чемпиони Виталий Кличко Германияда доимий яшаш ҳуқуқига эгадир.

УДАР партияси қонунчиликдаги ўзгаришлар Виталий Кличкони сайлов пойгасидан чиқариб ташлашга қаратилганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG