Линклар

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 17 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоаси ўсмирлар Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида иккинчи ўринни эгаллаб, нимчорак финалига йўлланмани қўлга кириди.

24 октябр куни БААнинг Фужайра шаҳрида ўтган “C” гуруҳининг сўнгги учрашувида ўзбекистонлик ёшлар хорватиялик тенгқурлари устидан 2:1 ҳисобида устун келишди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида хорватиялик футболчилар устунлиги яққол сезилган бўлса-да, иккинчи бўлимда мураббий Дилшод Нуралиев шогирдлари ишончли ҳаракат қилишди.

Голларга Калета Кар (14-автогол), Ален Ҳалилович (28) ва Жамшид Болтабоевлар (79) муаллифлик қилишди.

Шундай қилиб, ўзбекистонлик ёшлар 3 ўйинда 7 очко тўплаган ҳолда “C” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллашди. Биринчи ўринни 7 очко тўплаган, бироқ голлар нисбати бўйича олдинда бўлган Марокаш жамоаси эгаллади.

28 октябр куни ўтадиган нимчорак финалида Нуралиев шогирдлари “А” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган гондураслик тенгқурлари билан беллашишади.
XS
SM
MD
LG