Линклар

ЕИ: Германия ва Франция АҚШ билан жосуслик қоидаларини келишиб олишни талаб қилмоқда


ЕИ эълон қилган баёнотда “Европа билан АҚШ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни юқори баҳолаши” айтилади.

ЕИ эълон қилган баёнотда “Европа билан АҚШ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни юқори баҳолаши” айтилади.

Европа Иттифоқи расмийларига кўра, Франция ва Германия Қўшма Штатлар билан жосуслик қоидалари борасида келишиб олишни талаб қилмоқда. Мазкур масала АҚШ разведкаси Германия Канцлери Ангела Меркелнинг телефонларини эшитувга қўйганига оид маълумотларнинг сизиб чиқиши ортидан ўртага чиқди.

ЕИ Президенти Ҳерман Ван Ромпей жума куни қилган чиқишида иттифоқ етакчилари “Франция ва Германия шу йилнинг охирига қадар” Вашингтон билан “икки томонлама музокараларни ўтказиш ниятларини тушунади”, дея таъкидлади. Ван Ромпей бу ҳақда ЕИ саммитининг биринчи куни якунларига кўра қилган чиқишида билдирди.

ЕИ етакчилари жума куни эълон қилган бошқа баёнотда “Европа билан АҚШ ўртасидаги яқин алоқаларни алоҳида қайд этиб, ўзаро ҳамкорликни юқори баҳолаши” айтилади.

Айни пайтда, Британияда чиқадиган “Guardian” газетаси жума куни эълон қилган мақолада Вашингтон жаҳоннинг 35 етакчиси телефон суҳбатларини тинглагани айтилади.
XS
SM
MD
LG