Линклар

Минскда МДҲ мамлакатлари етакчилари саммити бошланди. Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков жума кунги саммит давлатлар ўртасидаги масалалар, жумладан уюшнган жиноятчилик, террорчилик ва экстремизм, наркотиклар ноқоуний савдоси ҳамда одам садовсига қарши курашга доир беш йиллик дастур муҳокамасига бағишланишини билдирди.

Ушаковнинг айтишича, давлат раҳбарлари учрашуви кун тартибдан кибержиноятларга қарши кураш масаласи ҳам ўрин олган.

Россия Президенти Владимир Путин пайшанба куни Евроосиё иқтисодий кенгаши доирасида Беларус ва Украина президентлари Александр Лукашенка ва Виктор Януковчилар билан икки томонлама сўзлашувларни ўтказди.

Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков Путин билан Янукович Украинанинг Европа Иттифоқи билан яқинлашуви масаласини муҳокама қилганларини билдирди.

МДҲ саммитида Ўзбекистон, Арманистон, Беларус, Молдова, Озарбайжон, Россия, Тожикистон, Украина ва Қозоғистон президентлари қатнашмоқда. Туркманистон ва Қирғизистон бош вазир ўзринбосарларини юборди.
XS
SM
MD
LG