Линклар

logo-print
Россиялик собиқ нефть магнати Михаил Ходорковский қамоққа ташланганига жума куни 10 йил тўлди.

Бир пайтлар Россиянинг энг бадавлат кишиси бўлган Ходорковский 2003 йилнинг 25 октябрь куни ҳибсга олинган эди. У солиқдан бўйин товлашда айбдор, деб топилиб, 8 йилга қамоққа ҳукм қилинган эди.

2010 йилда у иккинчи марта судга тортилиб, ўзига тегишли Юкос ширкатидан нефть ўғирлаганлик айбловлари билан ҳукм қилинган.

Ходорковский 2014 йилнинг августида қамоқдан озод қилиниши керак. Унинг бизнес ҳамкори Платон Лебедев эса 2014 йилнинг май ойида озодликка чиқиши керак.

Ходорковскийнинг тарафдорлари унга қўйилган айбловлар тадбиркорнинг президент Владимир Путиннинг потенциал сиёсий рақиби бўлгани учун Кремл томонидан сохталаштирилганини айтиб, Ходорковскийни қамоқдан чиқармаслик учун унга нисбатан янги айбловлар илгари сурилиши мумкинлигидан хавотир билдириб келади.

Бироқ Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Ходорковскийга чиқарилган ҳукмни сиёсий деб топмаган.
XS
SM
MD
LG