Линклар

Ҳафта суратлари: Қувончли ва ташвишли кунлар


Руминия пойтахти Бухарестда Молдавия ва Руминияни бирлаштириш талаби билан ўтган митинг иштирокчиси.

Руминия пойтахти Бухарестда Молдавия ва Руминияни бирлаштириш талаби билан ўтган митинг иштирокчиси.

Ўтган ҳафтада Руминияда Молдова билан бирлашиш талаб қилинган митинглар бўлиб ўтди. Агар бу талаб келажакда амалга оширилса, Руминия ва Молдова яқин тарихда Германиядан сўнг бирлашган иккинчи давлат бўлади. Руминлар бирлашиш талаби билан митинг ўтказаётган бир пайтда Қиролича Елизавета қирол оиласининг янги аъзосини чўқинтириш маросими билан банд эди.

Британия шаҳзодаси Уилям (пастки қаторда ўнгда), унинг рафиқаси Кембриж герцогиняси Екатерина,уларнинг ўғли шаҳзода Жорж (пастда марказда) ва қирол оиласининг бошқа аъзолари Қиролича Елизавета (пастда чапда) билан. Мазкур сурат шаҳзода Жорж Лондондаги Сент-Жеймс саройида 23 октябрда чўқинтирилганидан сўнг тасвирга туширилган.

Россиядаги меҳнат муҳожирлари Федерал миграция хизматининг Москвадаги бўлими олдида ишлаш учун рухсатнома олишга навбатда турибдилар.

Хитойнинг Чжэцзян вилоятидаги боллар боқчасида тарбияланувчилар ҳарбий кийим кийиб, ўйнчоқ автоматлар билан “қуроллантирилади”лар.

Саша ва Атанас Русуевлар Болгариянинг Николаево шаридаги лўлилар яшовчи мавзеда 24 октябр куни топилди. Ташлаб кетилган болаларнинг ота-онаси сифатида гумонланган икки циган қўлга олинган.

Косовога расмий ташриф билан борган Туркия Бош вазири Режап Тоййиб Эрдўғонни тантанали кутиб олиш маросими пайти.

Россия разведкаси махсус отрядининг аскари Ставропол шаҳрида 24 октябрда ўтказилган машғулот пайтида ўз жанговар маҳоратини намойиш этмоқда.

“Озодлик” деган сўз битилган қоғозни оғзига ёпиштириб олган аёл Македония пойтахти Скопеда сўз эркинлиги ҳимояси учун митингга чиққан журналистлардан бири.

Украина махсус отряди Юлия Тимошенко сиймоси акс этган байроқларни кўтариб олган мухолифатчиларнинг йўлини тўсмоқда. Киев, 23 октябр.

Черногория полициячилари Подгорице шаҳридаги гей парадга норозилик билдириб тартибсизлик уюштирмоқчи бўлганларни кўздан ёш оқизувчи газ билан тарқатмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG