Линклар

logo-print

Фонд Форум Лара Фабиан концертига олинган билет пулларини эгаларига қайтаришини билдирди


Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримова хомийлигидаги Фонд Форум Тошкентда Лара Фабиан концертининг бекор қилингани учун томошабинлардан узр сўради ва олинган билет пуллари эгаларига ноябр ойида қайтариб берилишини ваъда қилди.

Аввалроқ, Лара Фабиан 27 октябр куни Тошкентда Art Week Style.uz ҳафталиги доирасида ўтказилиши керак бўлган концертини бекор қилганини билдирган эди.

Фабиан Тошкентдаги концерт Ўзбекистон президентининг қизи тарафиадан уюштирилаётгани боис у ерда қўшиқ куйлашдан бош тортганини айтганди.

Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримова белгиялик хонанда Лара Фабианнинг Тошкентдаги концерти бекор қилинишида “ички кучлар”ни айблади.

Каримова хоним ўзининг Твиттердаги саҳифасида “бу ташқи кучларнинг эмас, балки ички кучларнинг инсон ҳуқуқлари учун кураш баҳонасида ўйлаб топган ва амалга оширган фитнаси” эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG