Линклар

Чехияда парламент сайлови бўлиб ўтяпти


Чехияликлар мамлакатда муддатидан олдин ўтказилаётган парламент сайловида овоз бермоқда.

Ижтимоий сўров натижаларига кўра, мухолифатдаги Социал-демократик партия сайлов пойгасида олдинда бормоқда.

Август ойида Чехия ҳукуматидаги коррупция билан боғлиқ жанжал ўнг қанот кучлар етакчиси бўлган бош вазир Петр Нечас истеъфоси билан якун топган эди.

Ўшанда Чехия президенти Милош Земан мамлакатда муддатидан олдин паламент сайлови ўтказилишини эълон қилганди.
XS
SM
MD
LG