Линклар

Каримов ўзбекистонлик пахтакорларни режани бажаргани билан табриклади


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов пахтакорларни 3 миллион 350 минг тоннадан зиёд хирмон бунёд этиб, давлат режасини бажаргани билан табриклади.

Ўз табригида Каримов бу йил ҳосилдорлик гектарига 26 центнердан кўпроқни ташкил этгани ва терилган пахта ҳосилининг 90 фоизи юқори навли эканини таъкидлади.

Ўзбекистон пахта етиштириш бўйича дунёдаги етакчи давлатлардан биридир.

Пахтадан кўриладиган даромад бу давлатда ҳар йили 1 миллиард 300 миллион доллардан кўпроқни ташкил этади.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати ҳар йили 1 миллиондан ортиқ талаба, ўқитувчи ҳамда давлат сектори ишчи-хизматчиларини пахта теришга мажбурлайди.

Ўзбекистон ҳукумати эса мамлакатда мажбурий болалар меҳнати мавжудлигини инкор қилиб келади.

Дунёнинг юздан зиёд ширкати мажбурий меҳнат махсули бўлган ўзбек пахтасини сотиб олишдан воз кечган.
XS
SM
MD
LG