Линклар

Лара Фабиан ўрнига Тошкентга Валерия келади


27 октябр куни Тошкентда Art Week Style.uz ҳафталиги доирасида ўтказилиши керак бўлган концертда белгиялик хонанда қўшиқ куйлашдан бош тортиши ортидан маданий тадбир дастурига ўзгартиш киритилган.

Тадбир ташкилотчиси бўлган Фонд Форум вакилининг Озодликка айтишича, 27 октябр кунига мўлжалланган концерт бўлади, у ерда Лара Фабиан ўрнига россиялик хонанда Валерия қўшиқ куйлайди.

- Сўнгги дақиқаларда концерт дастурига ўзгартиш киритилди. Фабиан ўрнига Валерия келадиган бўлди. Фабиан концертига олинган билетларни кўрсатиб, томошабинлар концертга киришлари мумкин бўлади.Агар кимки Валерияни концертига келишни хоҳламаса билет пуллари 7 ноябр куни қайтариб берилади, - деди Фонд Форум вакили.

Аввалроқ, Лара Фабиан 27 октябр куни Тошкентда Art Week Style.uz ҳафталиги доирасида ўтказилиши керак бўлган концертини бекор қилганини билдирган эди.

Фабиан Тошкентдаги концерт Ўзбекистон президентининг қизи тарафиадан уюштирилаётгани боис у ерда қўшиқ куйлашдан бош тортганини айтганди. Гулнора Каримова хомийлигидаги Фонд Форум Тошкентда Лара Фабиан концертининг бекор қилингани учун томошабинлардан узр сўради.
XS
SM
MD
LG