Линклар

logo-print

Туркманистонда амнистия эълон қилинди


Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов Мустақиллик куни муносабати билан мингдан зиёд маҳбусни амнистия қилиш ҳақидаги фармонга имзо чекди.

Бердимуҳаммедов махбусларга “ўз айбини ҳалол меҳнат билан ювиш ва мамлакат ҳаётида фаол иштирок этиш имкони берилиши керак“, деб таъкидлади.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Туркманистон ҳукуматини инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузиб келаётгани ва ўзининг халқаро мажбуриятларини бажармай келаётганликда айблаган.

Туркманистонда мамлакат байрамлари бахонасида ҳар йили амнистия эълон қилинади. Шу йилнинг ўзида Конституция куни ва Рамазон ва Қурбон байрами муносабати билан икки мингдан зиёд махбус авф этилди.
XS
SM
MD
LG