Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:11

АҚШ иттифоқчилари билан муносабатларга дарз кетиши мумкинлигидан хавотирда


АҚШ Давлат департаменти Германия канцлери Ангела Меркел, шунингдек Франция ва Италияда юқори мартабали расмийларнинг қўл телефон суҳбатларини махсус ҳизматлар эшитгани ҳақидаги хабарлар Вашингтоннинг иттифоқчиқлари билан муносабатларига путур етказиши мумкинлигидан хавотир билдирди.

Европалик етакчилар телефон суҳбатлари хуфёна тарзда мониторинг қилиниши ҳақидаги махфий маълумотни ҳозирда Россияда қочиб юрган АҚШ махсус ҳизматлари собиқ ходими Эдвард Сноуден фош этган эди.

– Бу маълумотларнинг сизиб чиқиши иттифоқчиларимиз билан муносабатларда мураккабликларни туғдирмоқда, буни бартараф этмоқ керак. Бу бизни долзарб муаммолардан чалғитади, - деди АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Жен Псаки.

Аввалроқ, АҚШда чиқадиган New York Times газетаси “агар АҚШ ростдан ҳам Германия канцлери Ангела Меркел қўл телефони суҳбатларини тинглаган бўлса, Берлин ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларга дарз кетиши мумкин,” – деб ёзган эди.
XS
SM
MD
LG