Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:06

Грузияликлар мамлакатга янги президент сайламоқда


Тбилиси шаҳридаги сайлов участкаларидан бири.
Тбилиси шаҳридаги сайлов участкаларидан бири.
Грузияликлар мамлакатни 10 йил бошқарган Михаил Саакашвили ўрнига янги президент сайламоқда.

Мамлакат раҳбари лавозими учун 23 номзод даъвогарлик қилмоқда.

Сўров натижаларига кўра, ҳукмрон “Грузия орзуси” коалицияси номзоди Георгий Маргвелашвили сиёсий рақибларидан олдинда бормоқда.

Саакашвили бошчилигидаги Бирлашган миллий ҳаракат номзоди Давит Бакрадзе ва парламент собиқ раиси Нино Буржанадзе ҳам президент лавозимига асосий давогар сифатида кўрилмоқда.

27 октябр кунги сайловда 50 фоиздан кўп овоз олган номзод ғолиб деб эълон қилинади.

Грузияда уч ярим миллион фуқаро сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга.
XS
SM
MD
LG