Линклар

АҚШ махфий хизматлари Германия раҳбарининг телефон сўзлашувини эшитган бўлиши мумкин


Германия Канцлери Ангела Меркел (ч) ва АҚШ Президенти Барак Обама.

Германия Канцлери Ангела Меркел (ч) ва АҚШ Президенти Барак Обама.

Германия Канцлери Ангела Меркелнинг қўл телефони 2002 йилдан бери АҚШ разведка хизматлари томонидан яширинча эшитиб келинган бўлиши мумкин.

“Der Spiegel” журнали чоп этган маълумотга кўра, АҚШ Президенти Барак Обама Германия Канцлерига агар телефон сўзлашувлари яширинча эшитилаётганини билганида уни тўхтатган бўлишини айтган.

2010 йилги махфий ҳужжатларга таяниб журналнинг билдиришича, АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги дунё бўйлаб 80 та марказ, жумладан, Берлин, Париж, Мадрид ва Прага шаҳарларидаги марказларда жосуслик фаолияти олиб борган.

Германия разведка хизмати расмийлари АҚШ разведка хизматлари фаолиятини муҳокама қилиш учун шу ҳафта Вашингтонга сафар қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

АҚШ махфий хизматларининг яширин кузатув дастурларига оид маълумотларни оммавий ахборот воситаларига Россияда вақтинча яшашга рухсат олган АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ ходими Эдвард Сноуден сиздирган эди.
XS
SM
MD
LG