Линклар

Грузияда президент сайлови ўтказилмоқда. Мамлакат раҳбари лавозмига 23 номзод даъвогарлик қилмоқда. Икки муддат президент лавозимида ишлаган Михаил Саакашвили бу галги сайловда иштирок этмаяпти.


Грузияда президент сайлови ўтказилмоқда. Мамлакат раҳбари лавозмига 23 номзод даъвогарлик қилмоқда. Икки муддат президент лавозимида ишлаган Михаил Саакашвили бу галги сайловда иштирок этмаяпти.


Грузияликлар мамлакатни 10 йил бошқарган Михаил Саакашвили ўрнига янги президент сайламоқда. Мамлакат раҳбари лавозими учун 23 номзод даъвогарлик қилмоқда.

Сўров натижаларига кўра, ҳукмрон “Грузия орзуси” коалицияси номзоди Георгий Маргвелашвили сиёсий рақибларидан олдинда эканини кўрсатган.

Саакашвили бошчилигидаги Бирлашган миллий ҳаракат номзоди Давит Бакрадзе ва парламент собиқ раиси Нино Буржанадзе ҳам президент лавозимига асосий давогар сифатида кўрилмоқда.

Давит Бекрадзе Тбилиси шаҳридаги сайлов участкасида журналистларга Европа таркибида бўлган Грузия учун овоз берганини айтди:

- Мен бу мамлакатнинг порлоқ келажаги учун овоз бердим. Мен Европа йўлини танлаган Грузия учун овоз бердим. Мен назорат қилинадиган ва халққа хизмат қиладиган ҳукумат учун овоз бердим. Мен Европа таркибидаги кучли, бирлашган Грузия учун овоз бердим, дея баён қилди Давит Бакрадзе.

Унинг сиёсий рақиби “Грузия орзуси” коалицияси номзоди Георгий Маргвелашвили Грузиянинг фаровон келажаги учун овоз берганини айтди.

- Мен мамлакатимиз ва халқимизнинг фаровон келажаги учун овоз бердим. Менинг қизим биринчи марта сайловда қатнашяпти. Биз бирга овоз бердик, деди “Грузия орзуси” коалицияси номзоди Георгий Маргвелашвили.

Дунё давлатларида коррупция билан боғлиқ вазиятни мунтазам кузатувчи Transparency International ташкилоти ўтган йил Грузия парламентига ўтказилган сайловга таққослаганда президентлик сайлови жараёнида қонунбузарлик кўпайганини билдирди.

27 октябр куни Тошкент вақти билан соат 13:00га қадар ташкилотнинг 370 нафар кузатувчиси Грузиядаги президент сайловида 20 та майда ва 22 та жиддий қонунбузарлик ҳолатини қайд қилди.

Transparency International Грузиядаги президентлик сайлови умумла тинч ўтаётганини билдирди.

АҚШнинг Грузиядаги элчиси Ричард Норлэнд Грузиядаги президентлик сайлови тинч, адолатли ва шаффоф ўтиши муҳим эканини урғулади.

27 октябр кунги сайловда 50 фоиздан кўп овоз олган номзод ғолиб деб эълон қилинади.

Грузияда уч ярим миллион фуқаро сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга.

Бир йил олдин ўтказилган сайловда Бош вазир Бидзина Иванишвили бошчилигидаги коалиция президент Михаил Саакашвили партиясини ҳокимиятдан четлатишга муваффақ бўлган эди.

Иванишвили янги президент сайланганидан кейин лавозмига истеъфо бериши ҳақидаги ваъдасининг устидан чиқишини айтган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG