Линклар

Россия мухолифати сиёсий маҳбусларни қўллаб Москвада юриш ўтказди


Россия мухолифати етакчиларидан бири Алексей Навальний.

Россия мухолифати етакчиларидан бири Алексей Навальний.

Россия мухолифати Москвада уюштирган “Озодлик учун” номли юриш тугади.

Бу тадбир “Болотний иши” ва бошқа сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкиллаштирилди.

Пушкин майдонида бошланиб Тургенев майдонининг Сахаров ҳиёбони билан туташган жойгача давом этган юриш тинч ўтди.

Турли манбаларга кўра, тадбирда тахминан беш минг одам қатнашган.

Юришда “Кировлес” иши бўйича шартли жазо муддати берилган Алексей Навальний ва Пётр Офицеров ҳам қатнашди.

Мухолифат тарафдорлари юришида тартибни сақлашга тахминан уч минг нафар полиция ходими жалб қилинди.
XS
SM
MD
LG