Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:48

Ироқда амалга оширилган портлашларда камида 52 одам нобуд бўлди


27 октябр куни Ироқ бўйлаб амалга оширилган ҳужумларда камида 52 киши нобуд бўлди.

Пойтахт Бағдоднинг шиалар яшайдиган одамлар билан гавжум мавзеларида содир этилган саккизта портлаш оқибатида камида 30 киши нобуд бўлди, 90 дан ортиқ одам яраланди.

Мосул шаҳрида содир этилган портлашда банкдан ойлик маошини олиш учун навбат кутиб турган камида 14 киши ўлди.

Ироқнинг бошқа минтақаларидаги ҳужумларда яна 8 киши нобуд бўлди.

Октябр ойи бошидан бери Ироқда амалга оширилган портлашларда камида 500 киши ҳалок бўлди.

Хабарларга кўра, ҳужумларнинг аксари мазҳабпарастлик ва миллий низо асосида уюштирилган.
XS
SM
MD
LG