Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:54

Грузиядаги президент сайловида Маргвелашвили ғолиб чиққани айтилмоқда


Георгий Маргвелашвили.
Георгий Маргвелашвили.
Грузияда ўтказилган президент сайловида ҳукмрон “Грузия орзуси” коалицияси номзоди Георгий Маргвелашвили ғолиб чиққани айтилмоқда.

Сайлов участкалари чиқишида ўтказилган сўров натижаларига асосланиб Рейтерс ахборот агентлигининг хабар беришича, сайловчиларнинг 67 фоизи Георгий Маргвелашвили учун овоз берган.

Грузия президенти лавозими учун 23 номзод даъвогарлик қилди.

Икки муддат президент лавозимида ишлаган Михаил Саакашвили бу галги сайловда иштирок этмади.

Саакашвили бошчилигидаги Бирлашган миллий ҳаракат номзоди Давит Бакрадзе ва парламент собиқ раиси Нино Буржанадзе ҳам президент лавозимига асосий давогар сифатида кўрилаётган эди.
XS
SM
MD
LG