Линклар

Афғонистондаги портлашда 18 киши ҳалок бўлди


Афғонистон жанубий-шарқида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида автобусда кетаётган 18 киши ҳалок бўлди, бир неча киши оғир аҳволда касалхонага етказилди.

Автобусдаги одамлар Ғазни вилояти Андар туманига тўйга отлангани, ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги аёллар ва болалар бўлгани айтилмоқда.

Мазкур террорчилик хуружи учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Толиблар томонидан назорат қилинувчи Андар туманида аввал содир этилган бу каби терактлар жанггарилар зиммасига юкланган.
XS
SM
MD
LG