Линклар

logo-print

Грузиядаги сайловда ҳукмрон партия вакили Маргвелашвили ғолиб бўлди


Якшанба куни Грузияда ўтказилган президентлик сайловида, дастлабки натижаларга кўра, “Грузия орзуси” коалицияси номзоди Георгий Маргвелашвили ғалаба қозонди.

Маргвелашвили учун сайловчиларнинг 62 фоизидан ортиқроғи овоз бергани, президент Саакашвили мансуб бўлган Бирлашган миллий ҳаракатдан номзод Давид Бакрадзе 22 фоизга яқин овоз йиғолгани айтилмоқда.

Сайловнинг дастлабки натижалари президентликка номзод, парламентнинг собиқ спикери Нино Буржанадзе 10 фоиз овоз йиққанини кўрсатган.

Маълумотларга кўра, Бакрадзе ўз мағлубиятини тан олган. Буржанадзе эса, сайлов натижаларига эътироз билдириб Маргвелашвили ва Бакрадзе сайловолди штабларини қонунбузарликда айблади.

Грузия Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, президентлик сайловида сайловчиларнинг 46,6 фоизи иштирок этган.

Грузия Бош вазири Бидзина Иванишвили янги президент қасамёдга келтирилажак 17 ноябр кунидан бир ҳафта ўтгач, истеъфога кетишини билдирди.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва Грузиянинг янги раҳбарияти Россия билан дўстона алоқалар ўрнатишга интилишига умид қилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG