Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:13

Ўзбекистонда телерадиоканалларни суд ҳукмисиз ëпа оладиган кенгаш тузилди


Ўзбекистонда 28 октябрдан бошлаб “Радиочастоталардан фойдаланишни такомиллаштирувчи” кенгаш иш бошлади. Ўзбекистон президентининг 22 октябрдаги фармонига мувофиқ равишда тузилган бу кенгаш радиочастоталардан фойдаланувчи субъектлар фаолиятини чеклаш ва тўхтатиш ваколатига эга.

Ўзбекистонда телерадиоканаллар ва мобил телефон ширкатлари радиочастоталардан фойдаланувчи субъектлар ҳисобланади.

Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонуннинг 16-моддасига кўра, Ўзбекистонда радио ва телеканалларни муассис қарори ëки суд ҳукмига кўрагина ëпиб қўйиш мумкин эди.

28 октябрдан бошлаб Ўзбекистондаги телерадиоканаллар суд ҳукмисиз Радиочастоталардан фойдаланишни такомиллаштирувчи кенгаш қарорига кўра тўхтатиб қўйилиши мумкин.

Бу қарор қабул қилинишидан бир кун олдин Гулнора Каримовага тегишлилиги айтиладиган тўртта телеканал эфирдан мосуво бўлган ва бу телеканалларнинг эфирга чиқмаётгани техник-профилактик сабаблар билан изоҳланган эди.

24 октябрдан эътиборан Ўзбекистонда FM тўлқинларида эфирга чиқувчи учта радиоканал –“Terra” (105 fm), “Замин” ва “Аъло FM” ўз фаолиятини тўхтатганди.
Ушбу каналлар Гулнора Каримовага тегишли экани ишониладиган Terra Group ширкати таркибига киради.

Бу телерадиоканалларнинг вакиллари Озодлик билан суҳбатда эфирга чиқмаётганликларини техник-профилактик сабаблар билан изоҳлашди.

Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасидаги Озодлик манбасининг айтишича, 22 октябр куни ошиғич ташкил этилган кенгаш ўтган ҳафтадан буён эфирга чиқмаётган тўртта телеканал ва учта радиоканалнинг кейинги тақдирини узил-кесил ҳал қилиш мақсадида тузилган.

Суҳбатдошга кўра, бу телерадиоканаллар профилактика учун тўхтатилган бўлиб¸ янги тузилган кенгаш қарорига кўра¸ улар узоқ муддатга расман эфирдан мосуво қилиниши мумкин.

- Янги тузилган кенгашда қўл телефон ширкатлари ва телерадиоканалларни тез ва муаммосиз тўхтатиб қўйишнинг самарали ричаги мавжуд, - дейди Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасидаги Озодлик манбаси.

“Радиочастоталар устидан назорат матбуот устидан назоратдир”

Ўзбекистонда радиочастоталар устидаги талаш натижаси ўлароқ 2012 йили “Ориат Доно” кўнгилочар радиоси раҳбари Алишер Холдоров олти ярим йилга қамалган эди.

Uzmetronom нашрининг иддаосича, “ORIAT” ТРК таркибида бўлган “ORIAT DONO” ва “ORIAT FM” радиолари ўз фаолиятини тўхтатиб, уларнинг радиочастоталари Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари уюшмаси раиси Фирдавс Абдулҳолиқовга қарашли экани айтиладиган НТТ телеканалига берилиши юзасидан жанжал чиққан.

Шу йилнинг 22 октябрига қадар Ўзбекистонда Радиочастота спектри мониторингини Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги соҳага дохил бошқа идоралар билан биргаликда амалга ошириб келган.

Электрон оммавий ахборот воситалари бўйича таниқли эксперт, Ўзбекистондаги телерадиоканаллар фаолиятини 1993 йилдан бери кузатиб келаëтган Эрик Жонсоннинг Озодликка айтишича, Ўзбекистон ҳукумати Радиочастота спектри мониторингидан сўз эркинлигини бўғиш ва исталмаган электрон оммавий ахборот воситалари фаолиятини чеклаш учун фойдаланиб келади.
XS
SM
MD
LG