Линклар

OzodNavigator дастурининг 30 октябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21.00да бошланган сонида, хорижда ҳам бензин тақчиллиги юзага келадими, газда юрадиган машина тез-тез портлаб турадими, аҳоли газни қаердан олади, қувурданми ё газ баллонини тўлдириш учун АЁҚШга борадими, каби саволларга хорижда яшайдиган ўзбеклар тажрибаси ёрдамида жавоб топишга ҳаракат қилдик.



Ўзбекистонда яна бензин тақчиллиги кузатилмоқда.

Аксар вилоятларда аҳоли табиий газдан узиб қўйилгани боис, сиқилган газ қуйиш шохобчалари олдида машиналардан ташқари, маиший газ баллонларини кўтариб олган фуқаролар навбатлари пайдо бўлмоқда.



Бир ой ичида Ўзбекистогн бўйлаб газда юрадиган машиналарнинг камида олтитаси портлаб, ўнга яқин одам қурбон бўлди.


Ўзбекистондаги АЁҚШлар олдида автомобиллардан ташқари газ баллон кўтариб олган фуқаролар навбати ҳам пайдо бўлмоқда. (Озодликнинг WhatsApp муштарийлари юборган видео)

Бу каби воқеалар Озодлик сарлавҳаларидан ўрин олиши одатий ҳолга айланиб бораётгани ташвишлидир.

Ўзбекистонда ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий, энг муҳими, ҳам ижтимоий муаммога айланган бу ҳолат аҳолининг оғирини янада оғирлашаётганидан ташқари, энди талафотларга ҳам сабаб бўлмоқда.



Хўш, Ўзбекистон ташқарисида ҳам бензин тақчиллигидан, одамлар бошқа ишидан қолиб, соатлаб навбат кутадими?

Бензин тақчиллиги машиналарга оммавий тарзда газда юрадиган мосламалар ўрнатилмоқдами?


Газда юрадиган машина йўловчиси хорижда ҳам ўзини порох бочкасида ўтиргандек ҳис қиладими?

Умуман автомобил ёнилғиси таъминоти хорижда қандай йўлга қўйилган?

OzodNavigator дастурининг 30 окятбр, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21.00да эфирга кетадиган навбатдаги сонида ҳам шу ва бошқа саволларга Ўзбекистон ташқарисидаги ўзбеклар ёрдамида жавоб излаймиз.

OzodNavigator Ўзбекистон ҳақида эмас, хориждаги ўзбекистонликлар ҳақида.

OzodNavigator дастурининг навбатдаги сони 23 окятбр, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21.00да радио эшиттиришимиз, www.ozodlik.org вэб саҳифамиз ҳамда Озодликнинг Facebook, Одноклассники ва Youtube-даги саҳифаларимизда жонли тингашингиз ва унда иштирок этишингиз мумкин.

OzodNavigator билан ozodskype, ozodlikonline ва ozodovoz Skype манзиллари орқали боғланинг.

Шунингдек Twitter орқали @FarruhYusuf аккаунтига ҳам ўз фикр-мулоҳазаларингизни юборишингиз мумкин.

Хориждаги тажрибангизга асосланган ҳикоянгизни шу мақола тагида ҳам шарҳ сифатида қолдирсангиз, албатта, OzodNavigator дастурида ўқиб эшиттирамиз.
OzodNavigator билан саёҳатга марҳамат!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG