Линклар

БМТда Ўзбекистондаги қийноқлар масаласи муҳокама қилинмоқда


БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси сешанба куни Ўзбекистонда қийиноқларни баратараф қилиш ва қийноқ қўллаганларни жавобгарликка тортиш бўйича кўрилаётган чораларни муҳокама қилмоқда.

Женевада ўтаётган муҳокамаларда Amnesty International ташкилоти қўмита вакилларига тақдим қилган қисқа ҳисоботда Ўзбекистонда тергов давомида ҳисбда сақланаётганлар, мамлакатга эксртадиция қилинганларга нисбатан қийноқлар қўлланилаётгани, хориждаги ўзбекистонликларнинг ўғирланиши ва ноқоуниний тарзда мамлакатга келтирилишига доир маълумотлар келтирилган.

2007 йилда Қийноқларга қарши қўмита Ўзбекистонда маҳбусларга нисбатан қийноқ ва ноинсоний муносабат “кенг тарқалган”, дея хулоса қилган.

Ҳюман райтс уотч халқаро ташкилоти ҳисоботларида ҳам қийноқлар Ўзбекистон адлия ва тергов тизимида “чуқур илдиз отган”, деган хулосалар келтирилади.

Ўзбекистон қийноқларни кенг қўллайдиган давлат сифатида йиллардан бери танқид қилиб келинади.
XS
SM
MD
LG