Линклар

Ўзбекистон фаровонлик бўйича 142 мамлакат орасида 63-ўринда


Суратда: Legatum таҳлил марказининг Фаровонлик рейтинги дастури раҳбари Nathan Gamester.

Суратда: Legatum таҳлил марказининг Фаровонлик рейтинги дастури раҳбари Nathan Gamester.

Британиядаги Legatum таҳлил маркази фаровонлик рейтингини эълон қилди. Дунё давлатларидаги фаровонлик даражаси рейтинги бўйича Ўзбекистон 142 мамлакат орасида 63-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон Legatum маркази тузган ўтган йилги рейтингга қараганда бу йил бир поғона кўтарилди. Сўнгги икки йил давомида Ўзбекистон рейтингда 64-ўринни эгаллаб келаётган эди.

Ундан олдинги йилларда эса Ўзбекистон бу индексда давомли пастлаб келган.

Фаровонлик бўйича дунёда Скандинавия мамлакатлари етакчилик қилмоқда.

Жумладан, биринчи ўнталикдан Норвегия, Дания, Швеция, Австралия, Янги Зеландия, Канада, Финляндия, Холландия, Швейцария ва Ирландия жой олган.

МДҲ мамлакатлари орасида Қозоғистон мазкур рейтингда 47-ўринда, Беларус 58-ўринда, Россия 61-ўринда, Украина 64-ўринда, Қирғизистон-80 ўринда, Тожикистон эса 94-ўринда.

Покистон ва Афғонистон рейтингда энг охирги ўринларни эгаллаган.

Legatum ҳар йили 8 хил омил асосида дунё мамлакатларининг фаровон ҳаёт даражаси индексини эълон қилиб боради.

Ушбу омилларга иқтисодий барқарорлик, ишбилармонлик муҳити, бошқарув самарадорлиги, таълим тизими, саломатлик даражаси, хавфсизлик ва қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари эркинлиги ва ижтимоий капитал киради.
XS
SM
MD
LG