Линклар

29 октябрь куни тунда Шаҳрихон шаҳридаги Наврўз мавзеида йўл бўйида ўйнаëтган 3 яшар болакайни босиб кетган машина эгаси воқеа жойидан қочиб кетган. Марҳум билан ўйнаëтган болалар шоҳидлиги асосида¸ машинанинг Ласетти эканига ишонилмоқда ва ҳозирда Андижондаги барча Ласетти эгалари терговга чақиртирилмоқда.

Озодликнинг Андижон ҳуқуқ тизимларидаги манбасининг тасдиқлашича¸ Шаҳриxон шаҳар Наврўз мавзеидаги Расулов кўчасида ўйнаëтган 3 яшар Муҳаммадшариф Қодировни тунги 10:30 да машина босиб кетган. Болакай воқеа жойида нобуд бўлган¸ машина эгаси эса¸ дарҳол қочиб кетган.

Фожиага гувоҳ бўлган болаларнинг тасвирлашича¸ Муҳаммадшарифни босиб кетган машина Ласетти русумида бўлган ва шу ахборот асосида ҳозирда вилоятдаги барча Ласетти эгалари терговга чақиртирилмоқда¸ дейди Озoдлик манбаси.

Ҳозирда вилоят ДАН ходимларининг 60 фоизга яқини Муҳаммадшарифни ўлдириб қочиб кетган ҳайдовчини қидириш жараëнига ташланган¸ деб қўшимча қилади бу манба.

Гувоҳлар кўрсатмаси асосида тўпланган маълумотда қайд этилишича¸ марҳум болакай йул четидаги уйлардан бирида яшаган ва машина йўлига тўсатдан югуриб чиққан пайтда унинг бош қисми ғилдирак тагида қолган.

Озодликнинг Андижондаги бошқа манбасининг билдиришича¸ ҳозирда шаҳар кўчалари йўл патрул хизмати ва милиционерлар билан тўлган ва улар ҳар бир Ласеттини мажбурий тарзда жарима майдонига олиб кирмоқда.

“Ўлган боланинг отаси Шаҳрихондаги тахта бозорининг эгаси эди. Бозор унинг уйи ëнида эди. Бу ерда катта пул айланар эди”¸ деб қўшимча қилади бу манба.
Ҳозирча Шаҳрихондаги бойлардан саналган тахта бозори эгаси ўғлининг қасддан ўлдирилганига ишорат қилувчи маълумот йўқ.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG