Линклар

Россияда ўзбекистонликларга ҳужум қилингани ҳолати юзасидан жиноят иши очилди


Россиянинг Мордова республикасида маҳаллий ёшларнинг Ўзбекистон фуқаролари ётоқхонасига ҳужум қилгани юзасидан жиноят иши очилди.

Бу ҳақда 30 октябрь куни Мордова Тергов қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.Маълумотда айтилишича, 26 октябрь куни бир гуруҳ ёшлар Чамзинка посёлкасидаги Ўзбекистон фуқаролари ётоқхонасига ҳужум қилган ва икки нафар ўзбекистонликни калтаклаган.

Расмийлар ўзбеклар безорилик қилгани учун маҳаллий ёшлар томонидан калтакланганини иддао қилмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот тузилмалари тартибсизликларнинг олдини олиш мақсадида аҳоли ўртасида кучайтирилган тарзда тушунтириш ишларини олиб бораётгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG