Линклар

Польшада ўтган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида мазкур спорт тури бўйича ўзбекистонлик спортчилар орасида илк марта жаҳон чемпиони бўлган Руслан Нуриддиновга “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони берилди.

Бу борадаги фармонни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 30 октябрда имзолаган. Фармонга биноан оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида кумуш ва бронза медалига эга бўлган Улуғбек Алимов “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи” унвонига сазовор бўлди.

Руслан Нуриддинов 27 октябрда Польшада ўтган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида 105 килогача бўлган вазн тоифасида жаҳон рекордсмени, россиялик оғир атлетикачи Давид Беджанянни 20 килога ортда қолдириб, учта олтин медални қўлга киритган эди. Аммо Нуриддинов Беджаняннинг рекордини янгилай олмади.

Руслан Нуриддинов Ўзбекистон тарихида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони бўлган энг биринчи спортчидир.
XS
SM
MD
LG