Линклар

Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида истиқомат қилувчи бир тингловчимиз ўзи яшаб турган ҳудудда бензин ҳам, газ ҳам тақчил эканлигини айтиб, 31 октябрь куни Озодлик радиосига игапирган тўрткўллик ҳамшаҳрининг газ танқислиги йўқ экани тўғрисидаги гапларини рад этди.


“Қўқонда 1 литр бензин 8000 сўмга чиқди”, деган сарлавҳа остида 31 октябрь куни сайтимизда эълон қилинган материалда мамлакат бўйлаб ёнилғи тақчиллиги авжига чиққани тўғрисида хабар берилган эди.

Унда республиканинг турли ҳудудларидаги аҳвол ўрганилган, хусусан, Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида истиқомат қилувчи бир тингловчимиз ўзи яшаб турган ҳудудда ҳам бензин тақчил эканлиги, айни пайтда газ қуядиган баллон ўрнатилган автомобиллар оз бўлгани учун газ қуйиш шоxобчаларида навбат деярли йўқ эканлиги тўғрисида гапирганди.

1 ноябрь куни “Эркин микрофон” билан тўрткўллик яна бир тингловчимиз боғланди ва юртдошининг айтганларига аниқлик киритмоқчи бўлди.

- Мен Қорақалпоғистон республикаси Тўрткўл тумани О.Турдиев овул фуқаролар йиғини еттинчи бўлимда яшовчи Пошмоқов Ораздурди Каримбоевичман. Кўзда биринчи гуруҳ ногирон. Кеча сизга Тўрткўлдан биттаси чиқиб гапирди газ кўп деб. Ëлғон гапираяпти-да. Кеча заправкага бордим. Уч жойга бордим. Пропан газ умуман йўқ. Газ бор деб кеча сизга ëлғон маълумот берди. Битта киши чиқиб гапирди “Тўрткўлда газ бор” деб. Унақа эмас. Ëлғон гапираяпти. Пропан газ йўқ Тўрткўлда умуман.

Озодлик: Сиз аниқ биласизми? Чунки “биринчи гуруҳ ногирониман кўздан” деяпсиз. Сиз машина минмасангиз керак. Балки у киши ростини айтиб сиз ëлғон айтаëтгандирсиз?

- Йўқ, мен кеча, қўшним борда. Қўшним билан бориб келдим. Уйда газ баллон бор эди. “Шуни газга тўлдириб келайлик. Илтимос мени олиб бориб келинг” деб мана 20 минг сўм пул бериб, 51 минг сўм билан бордик. Учта заправкага ҳам бордикда. Пропан йўқ деяптида.

Озодлик: Яна битта нарсанинг фарқига боришимиз керакда. Тўрткўллик киши газ бор деб айтар экан, у ерда гап автомобилга қуйиладиган газ ҳақида кетаëтувди. У киши “Иккита жойда автомобилга қуядиган газ бор. Янги қурилди. Ҳали машиналарнинг кўпига ўрнатилмаган газ баллон. Шунинг учун тақчиллик кескин эмас” деди. Сиз уйда ошхонада фойдаланиладиган газни айтаяпсизда. Шунинг учун иккаласи икки хил жойда қуйилса керак. Ошхиона учун йўқдир, автомобил заправкасида бордир.

- Кеча мен битта нарсани эшитдимда. Пропан газ мана Дамасларга ҳам қуйиладию. Шулар ҳам сарсон бўлаяпти. У жойга бордик, бу жойга бордик¸ йўқ дейди. Пропан газ, яна метан дегани бўлар экан. У машина пропан газда юрар экан. Уйда овқат пиширадиган газ борку, ўшанда юрар экан. Мана уч жойга бордик, йўқ деяптида. Биз ҳам бориб кўрайлик десак, учта ерда бор экан. Йўқ, дейди. “Қачон келади?” десак, “Билмаймиз қачон келишини” деяптида.

Озодлик: Демак, автомобилларга қуйиладигани ҳам йўқ, ошхонада ëқиладиган ҳам йўғ-а?

- Йўқ. Бензиннинг бўлмаганига мана бир ой бўлди. Бензин йўқ. Мана қўлда 3500-4000 сўмдан сотаяпти. Бензин қўлда бор. Лекин пропан газ муаммо бўлаяптида, дейди тўрткўллик суҳбатдош.

*************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни Ozodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG