Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:14

Обама Ироқ бош вазири Нури ал Маликий билан учрашди


АҚШ президенти Барак Обама жума куни Оқ уйда Ироқ бош вазири Нури ал Маликий билан учрашди.

Мулоқот чоғида терроризмга қарши кураш масаласи мухокама этилди. Ироқ терроризмга қарши курашда АҚШнинг ҳарбий ёрдамига ҳамда разведка маълумотига муҳтож, деди Маликий.

Президент Обама Ироққа ҳарбий ёрдамлар берилиши ҳақида ҳеч нарса айтмади.

Ҳафта бошида АҚШнинг қатор сенаторлари Обамага йўлланган мактубда Ироқда сўнгги пайтда зўравонликларнинг авж олишига Маликий олиб бораётган сиёсат сабаб эканини айтишган.

Ироқдаги сунний мусулмонлар шиа мазҳабига мансуб Нури ал-Маликий бошчилигидаги ҳукумат суннийларни қатағон қилаётганини иддао қиладилар.
XS
SM
MD
LG