Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:49

Лос Анжелес аэропортидаги отишмада бир одам ҳалок бўлди


АҚШнинг Лос Анжелес шаҳри аэропортида жума куни рўй берган отишмада бир одам ҳалок бўлди, камида олти одам яраланди.

Милтиқ билан қуролланган шахс аэропорт биносига кириб ўт оча бошлаган. Отишмада АҚШ Федерал хавфсизлик ҳизматининг бир ходими ҳалок бўлди, яна бири яраланган. Шунингдек, бир қанча йўловчи ҳам жароҳат олган.

Қисқа вақт давом этган отишмадан сўнг хавфсизлик ходимлари ҳужумчини зарарсизлантиришга муваффақ бўлишди.

Ҳужум қилган шахс Нью Жерси штатида яшовчи Пол Сиансия исмли шахс экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG