Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:11

Андижонлик таксичи лицензиясиз фаолияти учун жазоланди


Андижонлик ҳайдовчи лицензиясиз таксичилик қилгани учун икки йилга ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилди.

Ўзбекистонда чиқадиган “Правда Востока” газетасининг ёзишича, З. Олимжонов исмли фуқаро бир неча марта қилинган огоҳлантирувларга қарамай лицензиясиз таксичилик фаолиятини давом эттиравергани учун шундай жазога тортилган.

Ўзбекистонда лицензиясиз такси ҳайдовчилари жаримага тортилади ва машиналари мусодара қилинади.

Қонунбузарлик иккинчи марта содир этилган пайт ҳайдовчи машинадан маҳрум этилиши ва аҳлоқ тузатиш ишларига жалб этилишлари мумкин.

Ўзбекистонда киракашлик аҳоли ишсиз қатламларининг асосий даромад манбаъларидан бирига айланган.
XS
SM
MD
LG