Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:28

Лос Анжелес аэропортида ўт очган шахс қотилликда айбланмоқда


АҚШнинг Лос Анжелес шаҳри аэропортида ўқ отар қуролдан ўт очган 23 ёшли Пол Энтони Сиансие қотилликда айбланмоқда.

Қўлга олиш пайти яраланган айбланувчи ҳозир касалхонада ётибди. Агар айби исботланса Сиансие ўлимга ҳукм этилиши мумкин.

Жума куни Лос Анжелеснинг халқаро аэропортида рўй берган отишмада бир одам ҳалок бўлди, тўрт одам яраланди.

Милтиқ билан қуролланган шахс аэропорт биносига кириб ўт оча бошлаганида АҚШ Федерал хавфсизлик ҳизматининг бир ходими ҳалок бўлди, яна бири яраланди.

Шунингдек, бир қанча йўловчи ҳам жароҳат олди. Полиция 23 яшар йигитни бундай ҳужумга нима ундаганини ўрганмоқда.
XS
SM
MD
LG