Линклар

Покистон ҳукумати АҚШ билан муносабатларини қайта кўриб чиқади


Покистон ҳукумати толиблар етакчиси Ҳакимулло Махсуд ўлдирилиши ортидан АҚШ билан муносабатларини қайта кўриб чиқади. Бу ҳақда Покистон бош вазири Навоз Шариф баёнот берди.

Ҳакимуллоҳ Махсуд жума куни Шимолий Вазиристон минтақасида АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учоқларидан берилган зарбалар оқибатида ҳалок бўлган эди.

Покистон расмийлари Махсуднинг ўлдирилиши Толибон билан тинчлик музокараларини чиппакка чиқарганини билдиришди.

АҚШнинг ҳаво зарбалари Исломобод ҳукумати толиблар билан тинчлик музокараларини бошлаш учун Шимолий Вазиристонга ўз делегациясини юборишини эълон қилган бир пайтда амалга оширилгани айтилади.

АҚШ бир қанча одам ўлими учун масъул, деб кўрилган Махсуднинг боши учун 5 миллион долларлик мукофот эълон қилганди.

Хабарларга кўра, 34 ёшли Ҳакимулоҳ Махсуд Шимолий Вазиристонда макон топган 30 дан ортиқ жанггари гуруҳларга бошчилик қилган.
XS
SM
MD
LG