Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:55

Шаржада ўзбекистонлик аёл 23-қаватдан тушиб ўлди


Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида ўзбекистонлик аёл осмонўпар бинонинг 23-қаватидан тушиб, ҳалок бўлган.

Шанба оқшомида рўй берган ушбу ходиса ҳақида “Emirates24” ахборот нашри хабар қилди.

Полиция 23 ёшли аёл балкондан ўзини ташлаб, жонига қасд қилган, деган гумонда. Аёлнинг исми айтилмаяпти.

Ҳозирда полиция бу юзадан текширув олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG