Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:56

Қашқадарёда қалбаки дипломли ўқитувчилар қўлга тушди


Қашқадарёда қалбаки дипломлар билан дарс бериб келган ўқитувчилар қўлга тушди.

Косон туманидаги мактабларнинг бирида икки нафар ўқитувчи 2010 йилдан буён бир олий ўқув юртидан олинган сохта диплом билан дарс бериб келган.

Яна бир ўқитувчининг ҳам Самарқанд Давлат университети мухри босилган дипломи сохта бўлиб чиқди.

Вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, тергов давомида ўқитувчилар дипломларни сотиб олганликларига иқрор бўлганлар.

Ўтган йили Ўзбекистонда қалбаки ҳужжатлар ва дипломларни тайёрловчи гуруҳ фош этилган эди.

Мазкур гуруҳ йирик миқдордаги ҳақ эвазига одамларни ўзи истаган йўналиш бўйича қалбаки дипломлар билан таъминлаб келгани фош этилганди.
XS
SM
MD
LG