Линклар

logo-print

Ироқда бомбали ҳужумлар давом этмоқда


Якшанба куни Ироқда жанггариларнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига ҳужумлари давом этди.

Жумладан, Баақуба шаҳрида худкуш шахс полиция участкаси биносига ҳужум қилгани оқибатида уч полициячи ҳалок бўлди.
Шаҳар ҳокимияти вакиллари портлашлар жанггарилар ва хавфсизлик кучлари ходимлари ўртасидаги отишмалар асносида содир бўлганини айтмоқдалар.

Бу орада Ироқ шимолий-ғарбидаги Тал-Афар шаҳрида худкуш кимса портловчи моддалар юкланган автомобил билан полиция назорат-ўтказиш пунктига ҳужум қилган ва бунинг натижасида икки полициячи ўлиб, уч йўловчи фуқаро жароҳатланган.

Бундан ташқари, мамлакат шимолидаги Мўсул шаҳрида жанггарилар назорат-ўтказиш пунктини ўққа тутишлари оқибатида икки аскар нобуд бўлган.

Полиция маълумотига кўра, якшанба куни Бағдод жанубида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида Ироқ армиясининг бир зобити ҳам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG