Линклар

Керри Миср муваққат ҳукуматини фавқулодда ҳолат муддатини узайтирмасликка чақирди


АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Мисрга қилинган қисқа муддатли сафардан сўнг Саудий Арабистонига етиб келди.

Якшанба куни Керри Миср муваққат ҳукуматини 14 ноябрь куни тугаши керак бўлган фавқулодда ҳолат муддатини бошқа узайтирмасликка чақирди.

Яқин Шарқ, Европа ва Шимолий Африка давлатлари бўйлаб 10 кунлик сафарга чиққан АҚШ Давлат котиби президент Муҳаммад Мурсий ҳокимиятдан четлатилганидан буён илк бор 3 ноябрь куни Мисрга келди.

Керри Вашингтон Миср ўтиш даври ҳукумати билан ҳамкорлик қилишга интилаётганини билдирди. Айни пайтда у Миср учун барқарорлик ва иқтисодий фаровонликка элтувчи ягона йўл “демократия томон қадам ташлаш” эканини урғулади.
XS
SM
MD
LG