Линклар

logo-print

Қозоқ корчалонлари Ўзбекистонга сафар қилди


Жанубий Қозоғистон вилоят ҳокимининг ўринбосари Сапарбек Туяқбаев бошчилигидаги қозоқ корчалонлари делегацияси 31 октябрдан 2 ноябргача Ўзбекистонда бўлди.

“Қазинформ” хабарига кўра, сафар Жанубий Қозоғистон вилояти ва Тошкент вилояти ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида амалга оширилган.

Икки вилоят масъуллари музокаралари чоғида ўзаро манфаатли ҳамкорлик, озиқ-овқат ва енгил саноатни ривожлантиришда тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинган, чимкентлик ва тошкентлик тадбиркорларнинг учрашувлари ўтказилган.

Қозоқ делегацияси Тошкент вилояти ишбилармонлари билан енгил саноат ва озиқ-овқат саноатидан ташқари, туризм, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва муқобил энергетика соҳаларида ҳам ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирган.
XS
SM
MD
LG