Линклар

Қоҳирада Муҳаммад Мурсий устидан судлов бошланди


Мурсий тарафдорлари фикрича, собиқ Президент сохта айбловлар билан судланмоқда.

Мурсий тарафдорлари фикрича, собиқ Президент сохта айбловлар билан судланмоқда.

Миср матбуоти хабарларига кўра, мамлакатнинг ҳокимиятдан четлатилган исломчи Президенти Муҳаммад Мурсий устидан суд жараёни бошланган.

Мурсий судлов ўтказиладиган Қоҳирадаги полиция академиясига олиб келинган.

Бу Мурсийнинг жорий йил 3 июлида ҳокимиятдан четлатилгандан буён омма орасида илк бор кўринишидир.

Мурсий ва “Мусулмон биродарлари” ҳаракатининг 14 аъзоси 2012 йилнинг декабрида Президент девони олдида ўнлаб кишининг ўлдирилишига алоқадорликда айбланмоқда.

Судланувчилар, агар айблари исботланса, умрбод қамоққа ёки ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Мурсий тарафдорлари фикрича, собиқ Президент сохта айбловлар билан судланмоқда. Улар оммвавий норозиликларга чақирмоқда.
XS
SM
MD
LG