Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:55

Мурсий устидан судловнинг кейинги мажлиси 8 январда бўлади


Мурсий тарафдорлари оммвавий норозиликларга чақирмоқда.
Мурсий тарафдорлари оммвавий норозиликларга чақирмоқда.
Мисрнинг ҳокимиятдан четлатилган исломчи Президенти Муҳаммад Мурсий устидан бугун бошланган суд жараёнининг навбатдаги мажлиси келаси йилнинг 8 январида ўтказиладиган бўлди.

Мурсий судлов ўтказиладиган Қоҳирадаги полиция академиясига бугун эрталаб олиб келинган эди.

Мурсий ва “Мусулмон биродарлари” ҳаракатининг 14 аъзоси 2012 йилнинг декабрида Президент девони олдида ўнлаб кишининг ўлдирилишига алоқадорликда айбланмоқда.

Суднинг душанба кунги мажлисини судланувчилар “Йўқолсин ҳарбий бошқарув!”, деб ҳайқирганидан, Мурсийнинг ўзи эса, “Мен қонуний Президентман ва бу томошанинг тўхтатилишини талаб қиламан!” деб ҳайқирганидан сўнг судья тўхтатиб қўйди.
Судланувчилар, агар айблари исботланса, умрбод қамоққа ёки ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Мурсий тарафдорлари фикрича, собиқ Президент сохта айбловлар билан судланмоқда. Улар оммвавий норозиликларга чақирмоқда.

Мурсий Миср президентлигига 2012 йилги демократик сайлов орқали келган эди. Унга қарши оммавий норозиликлардан сўнг жорий йилнинг 3 июлида ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан четлатилган.
XS
SM
MD
LG