Линклар

logo-print

"Бир келиб кетинг қишлоғимизга" деган қўшиқ билан танилган Ўзбекистон халқ артисти Коммуна Исмоилова 2009 йили Озодлик мухбири билан суҳбатлашиб, ўз ҳаëт йўлини гапириб берган энди. Куни кеча оламдан ўтган санъаткор билан суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.




2 ноябр куни Тошкентдаги уйида 86 ëшида ҳаётдан кўз юмган Коммуна (Уллибиби) Исмоилова Тошкентда дафн қилинди.

Ўзбек санъати тарихига “Бир келиб кетинг қишлоғимизга”, деган қўшиғи билан кирган Коммуна Исмоилов Иккинчи жаҳон уруши фронтларини қўлида гармони билан кезиб, концертлар бергани учун “Жасорат” медали билан тақдирланган.

Ўзбек фолклор қўшиқларини айтиб, ном чиқарган Исмоилова Иккинчи жаҳон урушидан қайтиб келиб, Тошкентдаги хотин-қизлар ансамблида фаолият кўрсатган.

Коммуна Исмоилова умрининг охирги йиллари Тошкент санъат коллежи ҳамда Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқий академик лицейида ўқитувчи бўлиб ишлаган.

Коммуна Исмоилова 2009 йилда Озодликнинг “Давр менинг тақдиримда” дастурида меҳмон бўлиб ўз ҳаëтининг бошқалар билмайдиган қирраларини айтиб берган эди.

Коммуна Исмоилова туғилганида унинг қулоғига Уллибиби деб азон айтилгани, аммо Хива коммунистлари сардори унинг исмини “Коммуна” дея ўзгартиртганини марҳума Озодликка ҳикоя қилиб берган эди.

Марҳума туғилган 1927 йилнинг 15 декабр куни Хивада “Хива Коммунаси” деган газета нашр қилина бошлангани учун Уллибиби исми Коммунага алмаштирилган эди.

Хивадаги “Хива Коммунаси” газетаси чоп қилинмай қўйилди¸ аммо бу исмни ташиган Уллибиби совет аскарлари билан бирга Сталинграддан Берлингача бора олди.

Эътиборингизга ҳавола қилаëтганимиз суҳбатда санъаткорнинг ҳаëт йўли акс этган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG