Линклар

Шу кунда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги магистрал газ қувурининг дастлабки икки линияси тўла қувват билан ишламоқда. Келаси йили учинчи линияни қуриш ишлари якунланади ва сўнгги тўртинчи линияни қуриш бошланади. Сўнгги линия Ўзбекистон-Хитой магистрал газ қувуридан йилига 95 млрд кубметр газ ҳайдаш имконини беради.

Ўзбекистондаги ахборот воситаларининг хабар қилишича, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримованинг Хитой Компартияси сиёсий бюроси аъзоси, Хитой –Ўзбекистон ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитаси ҳамраиси Мэн Цзянчжоу билан учрашуви чоғида сўз бўлган.

Қурилиши 2007 йили бошланган магистрал газ қувури Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон ва Туркманистондан ўтади. Шу кунда ишлаётган икки линиядан Марказий Осиё мамлакатларидан Хитойга йилига тахмианан 40 млрд куб метр газ ҳайдалади.

Кейинги йилларда Ўзбекистонда табиий газ тақчиллиги аҳолининг энг жиддий муаммоларидан бири бўлиб қолган.
XS
SM
MD
LG