Линклар

logo-print

Россия шаҳарларида рус миллатчилари юришлари бўлиб ўтди


4 ноябрь куни Москвада ўтказилган "Рус марши"дан бир кўриниш

4 ноябрь куни Москвада ўтказилган "Рус марши"дан бир кўриниш

Москва ва Россиянинг бошқа йирик шаҳарларида рус миллатчиларининг юришлари бўлиб ўтди.

“Рус марши”, аталмиш акция давомида полиция ўнлаб кишини ҳибсга олгани хабар қилинди.

Москва маъмурлари рухсати билан ўтказилган “Рус марши”га ўхшаш тадбирлар Россиянинг бшқа қатор шаҳарларида ҳам ўтказилди.

Россиянинг миллий байрами – Халқ бирлиги кунида ҳар йили ўтказиладиган Рус марши арафасида мамлакатнинг оз сонли миллатлари – кавказликлар ва Марказий Осиё мамлакатларидан келган меҳнат муҳожирларига ҳужумлар қилинди.

Мухолифат етакчиси Алексей Навальний душанба кунги акцияларга қатнашмади, лекин Москва ўзини мигрантлардан тозалаши керак, деб баёнот берди.
XS
SM
MD
LG