Линклар

logo-print

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, Пенитенциар муассасалар бошлиғи БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси йиғинида қилган чиқиши чоғида Ўзбекистондаги қамоқхоналарда маҳбусАлар маҳбуслардан айри сақланишидан ташқари уларга бир кунда уч маҳал овқат берилиши тўғрисида ҳам гапириб ўтди.


29 октябрь куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги идораси қошидаги Қийноқларга қарши қўмитада Ўзбекистон расмий вакиллари билан мулоқот бўлиб ўтгани, йиғинда БМТ экспертларининг жиддий саволларига жавоб бера олмаган Тошкент делегацияси раҳбари, гувоҳларга кўра, бақир-чақир ва стол муштлаш орқали ҳукумат сиëсатини ҳимоя қилишга урингани тўғрисида аввал хабар берган эдик.

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари миллий маркази директори Акмал Саидов ва унинг бошчилигидаги расмий делегация вакилларининг чиқишларини диққат билан тинглаган киши баъзи бир муҳим маълумотларни илғаб олиши мумкин.

Масалан, Инсон ҳуқуқлари миллий маркази директори Акмал Саидовнинг айтишича, Ўзбекистон турмалари шу кунда "ҳамма учун очиқ". Бироқ бир неча йил илгари бундай эмас эди.

Саидовнинг тан олишича, "1999 йилгача на уни ва на Омбудсменни қамоқхоналарга киритишган".

Акмал Саидовнинг йиғин давомида айтганларидан Ўзбекистон қамоқхоналарида сақланаётган маҳбуслар сони тўғрисида ҳам тасаввур пайдо қилиш мумкин.

- Грузияда 100 минг кишига 547 маҳбус тўғри келади. 4 миллион 400 минг кишилик аҳолига қарийб 24 минг маҳбус. Ўзбекистонда 30 миллион аҳоли, икки марта оз, деди Саидов.

Инсон ҳуқуқлари миллий маркази директорининг бу гапини икки хил тушуниш мумкин.

Биринчи варианти – ҳар юз минг киши ҳисобига икки марта оз.

Бу ҳолатда мана бундай ҳисоб-китоб бўлади: 100 минг кишига тахминан 272 киши (Грузияда 547 киши). 1 миллионга - 2720 маҳбус. 10 миллионга – 27200 маҳбус. 30 миллионга – 81 600 маҳбус.

Демак, Ўзбекистон турмаларида Акмал Саидовга кўра, шу кунда 81 600 маҳбус сақланмоқда.

Иккинчи варианти:

Ўзбекистон вакили айтган гапни бошқача тушуниш ҳам мумкин. Эътибор беринг, у кишининг айтганини қайта эшитамиз: “4 миллион 400 минг кишилик аҳолига қарийб 24 минг маҳбус. Ўзбекистонда 30 миллион аҳоли, икки марта оз”, деди у.

Агар Грузиядаги 24 мингдан икки марта оз деяётган бўлса, унда Ўзбекистон турмаларида 81 600 эмас, 12 минг нафаргина бўлиб чиқади.

Ўзбекистондаги қамоқхоналарга оид яна бир неча рақамни йиғин давомида Ички ишлар вазири ўринбосари, Пенитенциар муассалалар бошлиғи Шодиев очиқлади.

Ўз чиқишида у Ўзбекистон қамоқхоналарида маҳбусалар алоҳида, маҳбуслар алоҳида сақланишини, уларга 3 маҳал овқат берилишини хабар қилди.
Ҳар бир маҳбус индивидуал ётаржой билан таъминланган, деди бошлиқ.

Жаноб Шодиевнинг айтишича, Ўзбекистон қамоқхоналарида сақланаётганлар чекланмаган ҳажмда тиббий ёрдам ҳамда юридик ёрдам олиши мумкин.
Аристонлар, деди қамоқхоналар бошлиғи, ҳар 6 ойда тиббий кўрикдан ўтказилади.

Маҳбуслар соғлигини назорат қиладиган дўхтирлар орасида 13 дан зиёд илмий даражаси бор (фан докторлари ёки номзодлари - Озодлик) дўхтир бор.

Кейинги йилларда маҳбуслар орасида силга чалиниш ҳолатлари 1,5 мартага, ўлим ҳолатлари 2 мартага камайгани тўғрисида айтиб ўтди бошлиқ.

Агар жаноб Шодиевнинг шу пайтгача айтганлари (масалан, маҳбусга бир кунда 3 маҳал овқат берилиши) тушунарли бўлган бўлса, мана бу баёноти тушунарли бўлмади. Нотўғри таржима қилиб қўйишдан чўчиб, баёнот янграган тил – рус тилидаги аслини бермоқчимиз:

- Пенитенциарное здравоохранение система начала поэтапный переход на уровень оказания квалифицированной медицинской помощи. (Орфография соответствует орфоэпии выступившего - Озодлик)

Интересно, а как было до сих пор?!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG