Линклар

logo-print

Самарқандда бензин учун 5 километрлик навбат


Озодлик радиосига мухлисимиз томонидан юборилган видеохабарда республика бўйлаб давом этаëтган бензин тақчиллигининг Самарқанддаги кўриниши акс этган.

Мана бу Самарқандда бўлаëтган аҳвол акалар. Қарангда. Яхшилаб қаранглар неча мингта машина турибди ҳозир бу ерда.

Бу ҳали ҳеч нарса эмас¸ биз бир марта бензин олиб яна қайтиб келаяпмиз. Беш километргача очередда турибди одамлар. Самарқанд бўйича умуман бензин йўқ.

Аҳволни қаранглар. Бензозаправкагача мана ҳозир камерада оламан. Сизлар томоша қилиб кетинглар.

Мостнинг устини қаранглар. Мостнинг устида ҳам машиналар турибди¸ бечоралар. Халқ бензинсиз азоб чекаяпти.

Свет йўқ¸ сув йўқ¸ газ йўқ¸ бензин йўқ¸ машиналар ўта олмайдиган даражада турибди қаранглар.

Мен базўр ўтаяпман машиналар ўртасидан. Тегиб-тегмай ўтаяпман. Бечора одамлар сарсон.

Ҳаëт деб қўйибди буни. Мы не живëм а проживаем (Бу ҳаëт эмас - ҳаëт учун кураш - таҳр.).

Одамлар бир-бировининг гўштини еб ëтибди. Баъзилар заправканинг олдидан очередсиз кириб кетаяпти¸ разборкалар бўлаяпти. Живой очередда.

Эрталаб саҳар соат 5да келганмиз. Мана ҳозир соат 14.52 бўлди¸ энди бензин олдик.

Одамларни қаранглар¸ кўчаларга чиқиб кетган¸ икки қатор бўлиб туришибди. Мана шу бензинга шунча очередда турибди одамлар. Бензинга.

Йўллар пробка бўлиб кетаяпти. Уруш-жанжал билан бензин олдик биз. Энди эса тўхтаб турибмиз¸ очеред.

Светофорларни ҳам писанд қилиш йўқ¸ кўраяпсизларми. Одамларни қаранглар¸ уруш¸ жанжал¸ бир-бировни қўймай¸ кўраяпсизларми¸ орага қўймайман дейди.

Мана¸ уруш қилишни қаранглар. Машинани кўтариб чиқариб ташлаяпти.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG