Линклар

Бишкекда Россиядаги миллатчиликка қарши акция ўтказилди


Россияда 4 ноябрь куни ўтказилган рус маршидан лавҳа.

Россияда 4 ноябрь куни ўтказилган рус маршидан лавҳа.

4 ноябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги Россия элчихонаси олдида рус миллатчилигига қарши пикет бўлиб ўтди.

Элчихона олдида пикет уюштирган ҳуқуқ ҳимоячиси Ўндуруш Тўқтанасиров қўлида “Рус марши - фожеа” ва бошқа шу каби шиорларни кўтариб турди ҳамда Россиядаги меҳнат муҳожирлари ҳақ-ҳуқуқлари ҳимояланишини талаб қилди. Ҳуқуқ ҳимоячиси олдига элчихона дипломатларидан ҳеч ким чиқмади.

Пикет билан бир пайтда Бишкекдаги Россия элчихонаси биноси олдида “Ирқчиликдан ҳоли дунё учун” деб номланган акция бўлиб ўтди. Тадбир ташкилотчиларидан бири Марат Мусуралиевга кўра, акция миллатчиларга кунига айланиб қолмиш Бирдамлик кунига бағишланган.

- Ҳар йили 4 ноябрь куни Россияда Халқ бирдамлиги куни нишонланади ва рус миллатчилари томонидан Рус марши ўтказилади. Биз зўравонлик, миллатчиликка қаршимиз ва Россия Федерацияси эътиборини бу куни миллатчилик чақириқлари билан рус маршлари ўтказилиши муаммосига қаратмоқчимиз, - деди фуқаролик жамияти фаоли Марат Мусуралиев.
XS
SM
MD
LG