Линклар

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида кеча тушдан кейин ўзбекистонлик муҳожир чавақлаб кетилди.

Фонтанка.ру нашрининг хабар қилишича, ўзбекистонликка ҳужум маҳаллий вақт билан соат 15.30 ларда “Рибацкое” метро бекати яқинида содир этилган. Танасининг бир неча жойига пичоқ урилган муҳожир воқеа жойида ҳалок бўлган.

Маҳаллий полиция вакиллари ўзбекистонлик муҳожирга “миллатчиларга хос бўлган уст-бошдаги” одамлар ҳужум қилгани, шунинг учун ҳам содир бўлган воқеа миллий адоват асосида амалга оширилган қотиллик ўлароқ кўрилаётганини айтганлар.

Бу орада Интернетда миллатчилар Санкт-Петербургдаги метро йўловчиларига ҳужум қилганини тасдиқлайдиган видео пайдо бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 4 ноябрь куни Россиянинг Москва ва бошқа йирик шаҳарларида рус миллатчиларининг юришлари бўлиб ўтган.

Рус марши чоғида полиция томонидан кўплаб миллатчилар, шу жумладан, Санкт-Петербург шаҳрида эллик чоғли одам қўлга олингани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG