Линклар

Истеъмолчилардан тушган миллионлаб сўмни ўмарганликда айбланмиш Бекобод электр тармоқлари корхонаси раҳбар муовини Т. Бақубаев уч йил аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилинади.

Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан тарқатилган маълумотда Бақубаев 2009-2012 йиллар мобайнида ҳужжат сохталаштириш йўли билан аҳолидан электр истеъмоли учун тўлов сифатида йиғилган 31 миллион сўмни ўғирлагани айтилади.

Мазкур иш бўйича Бекобод шаҳар прокуратураси томонидан қўзғатилган жиноий иш тергови пайтида айбланувчига давлатга етказилган зарар қоплатилган.

Мазкур иш юзасидан ўтказилган маҳкамада Т. Бақубаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси “а” банди ва бошқа моддалар бўйича айбдор деб топилган ва уч йил аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилинадиган бўлган.
XS
SM
MD
LG