Линклар

БМТ: Сурияда 9 миллион аҳоли ёрдамга муҳтож


БМТнинг гуманитар масалалар бўйича мутасаддиси Валерие Амос.

БМТнинг гуманитар масалалар бўйича мутасаддиси Валерие Амос.

БМТ Сурия аҳолисининг 40 фоизи ҳозирда инсонпарварлик ёрдамига муҳтож эканини билдирди.

Ташкилотнинг гуманитар масалалар бўйича мутасаддиси Валерие Амос душанба куни БМТ Хавфсизлик кенгашига “Сурия бўҳрони шиддат билан мураккаблашиб бораётгани”ни таъкидлади.

Амос айтганига таяниб унинг матбуот котиби Аманда Питтнинг билдиришича, сентябр ойида Сурияда 6,8 миллион аҳоли ёрдамга мухтож бўлган. Ҳозирга келиб улар сони 9,3 миллион кишига етган.

Гуманитар ёрдамга муҳтож сурияликларнинг ярмидан кўпи уруш ҳаракатлари туфайли уйларини ташлаб бошқа жойларга кўчишга мажбур бўлган одамлар ташкил қилади.

Амос гуманитар ёрдамлар сурияликларга вақтида етиб боришини таъминлаш учун Хавфсизлик кенгашини Сурия режими ва унга қарши курашаётган исёнчиларга кучли сиёсий босим кўрсатишга чақирди.
XS
SM
MD
LG