Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:00

Жон Керри Польша билан хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди


АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ч) Польша ТИ вазири билан учрашувга кетаётган пайт, Варшава ш., 2013 йил 5 ноябр.
АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ч) Польша ТИ вазири билан учрашувга кетаётган пайт, Варшава ш., 2013 йил 5 ноябр.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Европага 11 кунлик сафари доирасида Польшага борди. Жон Керри Польша раҳбарлари билан икки томонлама иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва Европанинг ракета ҳужумидан мудофаа тизимини барпо этиш дастурини муҳокама этиши режаланган.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Европага 11 кунлик сафари доирасида Польшага борди. Жон Керри Польша раҳбарлари билан икки томонлама иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва Европанинг ракета ҳужумидан мудофаа тизимини барпо этиш дастурини муҳокама этиши режаланган.


Россиянинг кескин норозилигига сабаб бўлган НАТОнинг ракета ҳужумидан мудофаа тизимини яратиш режасида 2013 - 2018 йилларда Руминия ва Польша ҳудудига ўнлаб ракета ўрнатиш назарда тутилган.

Душанба куни Варшавага борган АҚШ Давлат котиби Польшанинг биринчи коммунист бўлмаган Бош вазири Тадеуз Мазовецки хотираси учун бунёд этилган ёдгорлик пойига гулчамбар қўйди.

Сешанба куни Жон Керрининг Польша Бош вазири Доналд Туск ва Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорски билан учрашиши режаланган.

АҚШ Давлат котиби қўшма машқлар ўтказаётган икки давлат учувчилари билан учрашиш учун Польшадаги ҳаво базасига жўнаб кетишидан олдин америкалик ва пол6шалик тадбиркорлар билан учрашади.

Польша АҚШнинг Марказий Европадаги энг йирик иқтисодий ҳамкори ҳисобланади.

Ташриф арафасида АҚШ расмийлари Вашингтон Польша билан мустаҳкам иқтисодий ва ҳарбий ҳамкорликка эга эканини алоҳида урғулади.

Польша Афғонистонга жойлаштирилган НАТО етакчилигидаги халқаро коалиция кучларига ўзининг бир мингдан ортиқ аскарини жўнатган.

АҚШ Давлат котиби Польшага келишидан олдин Саудия Арабистонида бўлди. 4 ноябр куни Риёд шаҳрида чиқиш қилган Жон Керри ва Саудия Ташқи ишлар вазири шахзода Сауд Ал-Файсал яқинда икки муносабатлари таранг бўлганини озайтириб кўрсатишга уринди.

Файсал ўз мамлакати ва Қўшма Штатлар тактика масаласида келиша олмаслиги мумкинлигини аммо мақсадга эришишда муштарак эканини урғулади.

- (Қўшма Штатлар ва Саудия Арабистони) ўртасида икки хил — мақсад ва тактика борасида фарқ бор. Мақсад масаласида фарқ жуда оз. Тактика борасида фарқ кўпроқ,- дея баён қилди Саудия Ташқи ишлар вазири.

Анча вақтдан бери яқин иттифоқчи бўлиб келган АҚШ ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатлар Вашингтон расмийлари Сурия бўҳронини ҳал қилишда амалий чора кўрмаётгани, Эрон билан АҚШ алоқалари вақтинча илиқлашгани ва Мисрдаги сиёсий тартибсизликлар борасида тутган позицияси туфайли таранглашган.

Жон Керри Саудиядан аввал Мисрда бўлди. АҚШ Давлат Котиби хорижга 11 кунлик сафари доирасида Исроил, Ғарбий Соҳил, Иордания, Бирлашган Араб Амирликлари ва Марокашга боришни режалаган.
XS
SM
MD
LG